Лойиҳа доирасида бу йил республикамиз бўйлаб 9440 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида «Ҳуқуқий маслаҳат» марказини ташкил этиш кўзда тутилган. Бу орқали 18 минг 880 ишчи ўрни пайдо бўлади, деб хабар бермоқда федерацияси матбуот хизмати.
Бундан ташқари, федерация томонидан «Ҳуқуқий маслаҳат» марказлари ташкил этиш орқали ҳар бир маҳаллада «Истеъмолчи дафтари» шакллантирилади. У маҳалладаги мавжуд хонадонларда яшовчи аҳолининг уй-жой, коммунал хизмат, сервис ва хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа ва коммуникация, савдо ва умумий овқатланиш, тиббий хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларга доир муаммоларини жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш ва аниқланган камчиликларни жойида бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга.