Танлов жараёнида вилоятдаги барча мактабларнинг 9-11-синф ўқувчилари иштирок этиб, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан тақдим этилган адабиётлар рўйхати асосида тест ва савол-жавоб тарзида синовдан ўтказилди.

 Мактабларда ташкил этилган Ҳакамлар ҳайъати томонидан иштирокчилар орасидан ҳар бир мактабдан бир нафар ўқувчи ғолиб сифатида эълон қилинди.

Бугун, “11 ноябр — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни”да барча ғолиб ўқувчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг махсус совғаси ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг дипломлари тантанали равишда топширилди.

Жумладан, Бухоро шаҳридаги 29-ИДУМда ҳам шаҳардаги умумтаълим мактаблари, шунингдек, Президент мактаблари ўқувчилари орасида ғолибликни қўлга киритган китобхонлар муносиб тақдирландилар.