Ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 525 километр жанубий-ғарбда, Жондор туманида жойлашган.

Ўзбекистон ҳудудида 3,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Қайд этилишича, ер қимирлаши бугун, 21 май куни соат 12:29 да юз берган. Зилзила магнитудаси 3,4 га тенг, чуқурлиги 10 километрда қайд этилган.

Ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 525 километр жанубий-ғарбда, Жондор туманида жойлашган. Зилзила координаталари 40,26 даража шимолий кенглик, 63,13 даража шарқий узунликка тенг.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

• Газли шаҳрида 2 балл, 31 километр.