Жорий йилнинг 8 август куни соат 01:30 ларда Қоракўл тумани марказида тунги хизматга жалб этилган сафдор Шаҳзод Саидов ҳамда профилактика инспектори катта лейтенант Ҳабиб Абдураҳмонов ўзларига бириктирилган ҳудудда чақалоқ йиғисини эшитиб қолишида.
Атрофни синчковлик билан кўздан кечирган ходимлар девор ёнида яшил рангли пакет ичида тахминан 3-5 кунлик ўғил бола чақалоқ борлигини аниқлашади.
Чақалоқ зудлик билан туман Тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлимига ётқизилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди ва соҳа мутахассислари назоратига олинган.
Тезкор суриштирув давомида ушбу чақалоқ 2023 йилнинг 4 август куни яшаш хонадонида ҳеч қандай тиббиёт ходимларисиз соат тахминан 08:00 лар атрофида дунёга келтирилган ва 7 август куни соат 21:00 атрофида онаси — 1995 йилда туғилган, Қоракўл тумани “Мироб” маҳалласида яшовчи Б.З. исмли аёл томонидан ташлаб кетилгани маълум бўлди.
Ҳозирги пайтда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.