Ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.С., Ш.С., ва А.М.лар бир дона қора рангли тошни гуёки, олмос эканлигига ишонтириб, алдаш йўли билан фуқаро А.Д.га 500 минг долларга сотишга келишиб, шундан 4,5 млрд сўм ва 51 минг долларга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Тадбир давомида фуқаро Н.С., Ш.С., А.М.нинг яна бир жинояти фош этилди.
Жумладан, жиноий гуруҳ бир дона зар матодан ишланган камар, бир дона чармдан ишланган ҳамён ва бир дона кумушдан ишланган қўлбола муҳрни Бухоро амирларига тегишли эканлиги ва улар тарихий аҳамиятга эга ноёб буюмлар сирасига киришини, фуқаро А.Д.ни янада ишонтириш мақсадида тарихий фотосуратларни қалбакилаштириб, уларни 100 минг долларга сотишга уринганлиги аниқланган.
Шунингдек, фуқаро А.М. томонидан келгусида фуқароларни ишончига кириб, уларни алдаш йўли билан ноқонуний даромад орттириш мақсадида ўзида сақлаб келаётган 32 турдаги жами 247 дона турли хилдаги тош ва заргарлик буюмларини ихтиёрий равишда тақдим этганлиги процессуал расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаро Н.С., Ш.С., А.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.