Мурожаат мазмунига кўра фуқаро  Бухоро  шаҳрида  жойлашган енгил автомобиллар сотиш савдо корхонасидан “Нексия-3” русумли автомобил харид қилиш учун шартнома қилган, аммо шартнома муддати тугагани ва харид қилган автомобилини ўз вақтида олмаганидан норози бўлган. Жамият ходимлари аралашуви билан истеъмолчининг “Нексия-3” русумли автомобили (75 930 613 сўм) тез вақтда олиб берилди ҳамда унинг бузилган ҳуқуқи тикланди.

Ҳурматли истеъмолчи! Агарда сизнинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларингиз бузилса, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари   федерациянинг ягона қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин 1091.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини

 ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси

 ахборот хизмати