Бухоро туманидаги тўртта пахта-тўқимачилик кластер корхонаси томонидан қўшимча тарзда жами 7 минг 600 гектар майдонда саноат учун қимматбаҳо хом ашё саналган пахта етиштиришга киришилмоқда. Бунинг учун ғалладан бўшаган ерлар сомони тозаланиб, тупроқ намлигини сақлаган ҳолда чигит экиш чоралари кўриляпти.
Ёзда ерга чигит экилгани Бухорода камдан-кам кузатилади. Аммо мутахассислар бу тажриба ўзини оқлашини айтишмоқда. Уларнинг ҳисоб-китобларга кўра, ғалладан бўшаган ерда қадалган «С-82-90» ва «С-47-272» навли ғўзадан кеч кузга бориб 22 минг тоннадан зиёд пахта хом ашёси олинади.