Янги тартибга кўра, тўлов турига қараб йўл ҳақи нархларида сезиларли фарқ белгиланди: нақд пулда тўланганда йўл кира 3 000 сўмни, электрон тўлов орқали эса 2 000 сўмни ташкил этади.
Тизимни жорий этиш икки босқичда амалга оширилади.
Биринчи босқич 2026 йил 1 февралдан бошланиб, унда 1, 2, 5, 10, 17 Б, 19 ва 33-сонли автобус йўналишлари электрон тўлов тизимига ўтказилади. Мазкур йўналишлар шаҳарнинг асосий нуқталарини, жумладан, автошоҳбекат, Ситора бозори, аэропорт ва Моҳи Хоса санаторийсини боғлайди.
Иккинчи босқич эса 2026 йил 1 апрелдан кучга киради. Ушбу муддатдан бошлаб шаҳардаги мавжуд барча автобус йўналишларида тўловларни фақат электрон тарзда қабул қилиш тўлиқ йўлга қўйилиши режалаштирилган. Бу чора жамоат транспортида молиявий шаффофликни таъминлаш ва йўловчиларнинг вақтини тежашга хизмат қилади.