Вилоят раҳбари келгуси беш йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган дастурлар тўғрисида атрофлича тўхталди.

Унинг таъкидлашича, вилоятда 2022-2026 йилларда ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида, 200 минг гектар оборотдан чиққан ерлар фойдаланишга қайтарилади.

Аҳоли хонадонларидаги жами 5 минг гектар майдонда иссиқхоналар қурилади ҳамда 15 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари аҳолига ижарага берилади. Натижада 1 гектар ердан олинадиган даромад 7 минг долларга етади (2 баробарга ошади).

2022-2026 йиллар давомида қўшимча 3,5 минг гектар майдонда сабзовот етиштириш, 1000 гектар интенсив боғ, 4000 гектар интенсив узумзорлар ташкил этилиб, 3500 та янги иш ўринлари яратилади.

Умумий қиймати 3 трлн.сўмлик 10 та мева-сабзавотчилик лойиҳалари амалга оширилиб, 500 нафар аҳоли бандлиги таъминланади, дейилади мурожаатида.