Лойиҳа ташаббускори Бухоро вилояти Туризмни ривожлантириш департаментига кўра, онлайн-форумда 20 дан ортиқ хорижий делегат иштирок этади.

Тадбирни ташкил қилишдан мақсад маҳаллий ва хорижий мутахассислар ва талабаларнинг юқори салоҳиятли илмий ишланмалари, start-up лойиҳаларини аниқлаб, ҳаётга тадбиқ этиш ҳамда туризм соҳасида етук кадрларни етиштиришга кўмаклашишдан иборат.

Форумда соҳанинг етакчи мутахассислари ўз тажрибаларига оид тақдимотлар ўтказади.