Тадбирдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда мавжуд туризм объектларига аҳолини кенг жалб этиш, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари ва туристик масканларни қўллаб-қувватлаш, туроператор ва турагентларни истеъмолчиларга танитишдир.

Ярмаркада 100 дан ортиқ ички туризм йўналишида фаолият юритувчи соҳа вакиллари иштирок этиб, ўзларининг туристик дастурлари ва тижорат таклифлари тақдимотларини ўтказдилар.

Тадбир доирасида ҳунармандчилик ва миллий сувенирлар маҳсулотлари ярмаркаси, ички туризм йўналишида фаолият юритувчи туроператорлар ҳамда корхона, ташкилотлар ҳамкорлигида B2B (тадбиркор билан тадбиркор) ва B2 (тадбиркор билан мижоз) механизмлари асосида учрашувлар ташкиллаштирилиб, тажриба алмашинуви йўлга қўйилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.