Замонавий кўринишдаги маҳалла биносининг қурилиши, жиҳозлаш ишлари учун 180 миллион сўм маблағ сарфланди. Бинода 4 хона ва 1 та мажлислар зали мавжуд. Ҳозирги вақтда маҳаллада 2 минг 734 нафар аҳоли, 582 хонадон, 719 оила истиқомат қилади.

Маҳалла фаоллари иштирокида бўлиб ўтган очилиш маросимида давлатимиз раҳбари томонидан маҳалла тизимига берилаётган юксак эътибор натижасида сўнгги йилларда фуқаролар йиғинлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб берилаётганлигини алоҳида қайд этилди.