Маълум қилинишича, тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган.
Аниқланишича, Бухоро туманида шартнома асосида деҳқончилик билан шуғулланувчи фермер «Қум Султон» массивидаги экин майдонларини сув билан таъминлашда муаммога дуч келган.
Унинг айтишича, Когон тумани ҳудуди орқали келадиган сув тўхтатиб қўйилгани сабабли, мазкур масалада амалий ёрдам сўраб туман ҳокими ўринбосарига мурожаат қилган.
Мансабдор шахс эса сувни очиб бериш ва келгусида бу борада муаммо бўлмаслигини ваъда қилиб, эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида у 12 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «б» ва «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.