Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари доирасидаги белгиланган устувор вазифаларни бажариш мақсадида, 2021 йил 29 март куни Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида “Раҳбарлар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов, Давлат божхона қўмитаси раиси Муротжон Азимов, “Қишлоққурилишбанк” бошқаруви раиси Алишер Муратов, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Атабек Назировлар иштирок этди. Ёшлар эса кўтаринки руҳ, кайфият билан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

– Учрашувдан кўзланган мақсад, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар онгида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларга кенг имкониятлар яратилишида биз раҳбарлар уларга кўмак ва далда бўлишимиз зарурдир, деди Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори А.Назиров.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, фарзандлари келажагини ўйлаган юртнинг эртанги куни албатта фаровон бўлади.
Капитал бозорини ривожлантириш
агентлиги матбуот хизмати