Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида 2 та ва Ромитан туманида 1 та давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Мазкур МТТларга болаларни қабул қилишда маҳалладаги кам таъминлаган, боқувчисини йўқотган оилалар фарзандлари учун 50 фоиз чегирма жорий қилинган.
Қоракўл туманининг "Човли" маҳалласида қурилган 90 ўринли 32-сонли МТТнинг барпо этилишига 2 миллиард 531 миллион сўм маблағ сарфланди. Туманнинг "Деҳқонобод" маҳалласидаги 31-умумтаълим мактабининг бўш турган эски биноси Инвестиция дастури доирасида 2,3 млрд сўмга мукаммал таъмирланиб, 100 ўринли боғчага айлантирилди.
Гуличеҳра ДУРДИЕВА