Когон туманида янги 3-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатининг ташкил этилганлиги ушбу ҳудуд ўқувчилари учун Мустақиллигимизнинг 30 йиллик тўйи олдидан муносиб туҳфа бўлди. 

Эндиликда ўқувчилар мазкур мактаб-интернатда хорижий тиллар, аниқ ва табиий фанлар йўналишида чуқур таълим олиш имкониятига эга бўладилар. 

Жорий йилда интернатга имтиҳон асосида 210 нафар ўқувчи қабул қилинди. Уларга сифатли таълим беришни ташкил этиш мақсадида 22 нафар олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар танлов асосида ишга қабул қилинди. 

Илгари Когон маиший хизмат касб-ҳунар коллежи сифатида фойдаланилган 540 ўринга мўлжалланган интернат биноси 3 миллиард 316 миллион сўм маблағ ҳисобига мукаммал таъмирланиб, барча шарт-шароитлар ва замонавий кўринишга эга бўлди.