Маълум қилинишича, Бухоро вилояти Экология бошқармаси инспекторлари ҳамда Жондор туман инспекторлари чўл ҳудудида 3 нафар фуқаро ўзига тегишли бўлган ов қуролини отишга шай ҳолатда олиб юргани аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан 3 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баёнмома расмийлаштирилиб, уларнинг ҳар бирига 1700 000 сўмдан жарима белгиланди.
Таъкидланишича, вилоят бўйлаб кундузги ва тунги кучайтирилган назорат рейд тадбирлари амалга оширилмоқда.