Мазкур йўналишдаги ишларни давом эттириш мақсадида Испаниянинг Валенсия Политехника университети билан ҳам яқин алоқалар йўлга қўйилди.

Хусусан, Бухоро вилоят маданий мерос бошармаси, Бухоро давлат университети ва Валенсия Политехника университети ўртасидаги ҳамкорлик доирасида БухДУнинг халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Муҳриддин Қиличев Валенсия Политехника университетида “Communication and cultural industries – Алоқа ва маданият саноати” ихтисослиги бўйича PhD докторантурасига қабул қилиниб, “Бухоронинг маҳаллий барқарор туризмини ривожлантиришда Буюк Ипак йўлидаги маданий мерос объектларининг аҳамиятини ошириш. Мавжуд вазият таҳлили ва анализ” мавзусида ўз илмий фаолиятини бошлади.
Ҳозирда докторант ва вилоят маданий мерос бошқармаси мутахассислари иштирокида Бухоро шаҳридаги 60 та моддий маданий мерос объектларининг халқаро стандартлар асосидаги паспортлари ўзбек ва инглиз тилларида тайёрланмоқда.
Бухоро вилоят маданий мерос
бошқармаси матбуот хизмати