Бу ҳақда Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Шу йилнинг 15 июль куни соат 13:00ларда Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Бухоро шаҳар, Шайхул Олам МФЙ Қарши дарвоза кўчаси 1-уйда жойлашган "Нигора" МЧЖ тайёр маҳсулотлар сақлаш омборхонасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушди.
Аниқланишича, ёнғин натижасида омборнинг ички қисмида тайёр маҳсулотлар ёнган.
Мурожаатга асосан вилоят ФВБ ёнғин қутқарув қисми воқеа жойига зудлик билан 11 та ёнғин ўчириш экипаж, Бухоро вилояти Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм ходимлари, 10 та сув ташиш автомобиллари жалб қилинди.
Ёнғин 13:02да ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ўраб олиниб, 16:10 батамом ўчирилди. Фавқулодда вазиятлар ходимларининг сай ҳаракатлари билан омборинг 8000 м. кв. майдони сақлаб қолинди.
Ҳозирда Ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Ёнғин оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.