Вазият жойига чиққан ҳолда ўрганилди, дея хабар беради Маданий меърос агентлиги ахборот хизмати.

Таъкидланишича, Бухоро шаҳрининг Ҳақиқат кўчасида жойлашган “Бозори Корд” ҳаммомининг олд қисмидаги умумий майдони 16,0 кв/метрни ташкил этувчи ҳужраси аукцион савдоларига чиқарилган эди.

Мазкур аукцион савдоси 2023 йилнинг 25 октябрь куни ўтказилган ва фуқаро Акбар Садиков Ҳожиқурбонович ушбу аукционда №ДА150-992202-сонли ғолиблик баённомасига асосан ютиб чиққан. Фуқаро билан 26 октябрь куни 734059/123-23-сонли уч томонлама ижара шартномаси тузилган.

“Бозори Корд” ҳаммомидаги эшик 2017 йилда хорижий сайёҳлар учун хорижий валюта айрибошлаш мақсадида ҳаммомнинг ғарбий томонида қўшимча эшик очиш учун тегишли рухсатнома олмасдан эшик очиш ишлари амалга оширилган. Оқибатда маданий мерос объектига 20 млн сўмга яқин зарар етказилган ва мазкур зарар фуқаро А.Садиковдан тўлиқ ундирилган.

Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан А.Садиков ижарага олган ҳужранинг деворида фуқаро М.Раҳмонова ҳунармандчилик маҳсулотларини осиб савдо қилиб келаётганлиги сабабли ҳунармандчилик маҳсулотларини бошқа жойга кўчиришни ҳамда фуқаро А.Садиковни фаолият олиб бораётган ҳужрасига кириб чиқишига тўсқинлик қилмаслигини сўраб кўрсатма хати берилган.

Агентлик бу каби ҳолатларга кенг жамоатчиликнинг бефарқ бўлмагани ҳамда маданий мерос объектларини асраб-авайлашга ўз ҳиссаларини қўшаётганликлари учун миннатдорчилик билдирди.