2022 йил декабрь ойида Жамғармадан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаш синовларининг дастлабки – тест босқичида 100 баллдан 100, 2 босқич – суҳбат жараёнида 10 балли натижани қайд этди.

Айтиш жоизки, 22 йиллик педагогик фаолиятга эга бўлган тажрибали ўқитувчи Шавкат Шодиевнинг ютуқлари талайгина.

2004-2005-ўқув йилидан буён ўқувчилари Билимлар беллашуви ҳамда фан олимпиадаларининг вилоят ва республика босқичларида муваффақиятли иштирок этиб келишмоқда.

Шавкат Шодиев 2012 йилда АҚШнинг Юта университетида малака ошириб қайтган. 2013-2015 йилларда вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида тренер сифатида фаолият юритган.

2019 йилда «Энг яхши методик тавсия» танлови, 2021 йилда «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мукофоти Лауреати» танловининг вилоят босқичларида фахрли 1-ўринни эгаллаган.

2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Хорижий тилларни оммалаштириш агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган «Йилнинг энг яхши хорижий тил ўқитувчиси» танловининг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритиб, Англиянинг Манчестер шаҳрида малака ошириб қайтди.