Музокаралар давомида Ўзбекистон ўз олдига 2030 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбаларига асосида ишлаб чиқариш ҳажмларини 25 фоизга етказиш вазифасини қўйгани ҳақида маълумот берилди. Шундан 5 ГВт қуёш энергияси, 3 ГВт шамол ва 2 ГВт гидроэнергетикани ташкил қилади. Шу билан бирга, қайта тикланувчи энергия манбалари лойиҳалари энг илғор халқаро тажрибадан фойдаланган ҳолда амалга оширилаётгани қайд этилди.

А.Султанов Ўзбекистон Энергетика вазирлиги қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ва ишлаб чиқарилган электр энергиясини сақлаш қурилмаларидан фойдаланиш йўналишида Европа мамлакатларининг тармоқларни тартибга солиш соҳасидаги тажрибаси билан қизиқишини таъкидлади. Шу муносабат билан, бу йўналишда келгусида британиялик мутахассислар иштирокида семинарлар ташкил этиш муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, хориж томони тармоқларни қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш йўли билан соҳани ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади. Шунингдек, қўшни давлатлар ўртасидаги электр тармоқларини тиклаш бўйича олиб борилаётган ишларни қўллаб-қувватлади.

А.Султанов Ўзбекистон Энергетика вазирлиги қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ва ишлаб чиқарилган электр энергиясини сақлаш қурилмаларидан фойдаланиш йўналишида Европа мамлакатларининг тармоқларни тартибга солиш соҳасидаги тажрибаси билан қизиқишини таъкидлади. Шу муносабат билан, бу йўналишда келгусида британиялик мутахассислар иштирокида семинарлар ташкил этиш муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, хориж томони тармоқларни қуриш ва мавжудларини модернизация қилиш йўли билан соҳани ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади. Шунингдек, қўшни давлатлар ўртасидаги электр тармоқларини тиклаш бўйича олиб борилаётган ишларни қўллаб-қувватлади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.