Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, бу бир томондан, коронавирус инфекциясини юқтириш хавфини камайтиради, бошқа томондан эса ишчиларга, масалан, дўкон хизматчиларига иш жойларида инфекцияни юқтирмаслик ишончини беради.
«Сотувчилар ва кассирлар, қўриқчилар бошқаларга қараганда кўпроқ коронавирусга мойил бўлишади. Ва бу ишончли далил — статистика. Ушбу касб эгалари ўртасидаги коронавирусдан ўлим даражаси мамлакатдаги ўртача кўрсаткичдан тўртдан уч баравар юқори”, деди Метт Хенкок.
Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, бугунги кунда Буюк Британияда 292 мингдан ортиқ коронавирус инфекцияси қайд этилган, 45 минг киши вафот этган.