Элчихонадан маълум қилишларича, музокаралар чоғида икки тузилма ўртасида ташқи миграция соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Европа Иттифоқи мамлакатлари фуқаролари учун яратилган шарт-шароитлар бўйича мавсумий ишлар учун ўзбекистонлик мутахассисларни Буюк Британияга жалб этиш салоҳияти мавжудлиги таъкидланди.

Муҳокамалар натижасида Буюк британиялик иш берувчилар ва Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ўртасида режалаштирилган тадбирларни амалда ошириш бўйича алоҳида музокаралар ўтказиш мақсадида  қўшимча учрашувлар  ташкил этиш юзасидан ўзаро келишувга эришилди.

2004 йилда ташкил этилган Буюк Британия меҳнат провайдерлари уюшмаси мамлакат иқтисодиётининг турли соҳаларига, жумладан, хориждан ҳам ишчи кучини жалб қилишга ихтисослашган компанияларнинг нотижорат  уюшмаси ҳисобланади. Буюк Британияда уюшма хизматларидан озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, қурилиш, логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда фаолият кўрсатадиган 400 дан ортиқ компания фойдаланиб келади.