Бу чора-тадбирлар болаларнинг семириб кетишига қарши курашишнинг бир қисмидир.
Реклама стандартлари идораси (ASA) томонидан жорий қилинган янги қоидаларга кўра, чекловлар ёғ, шакар ва туз миқдори юқори бўлган 13 тоифадаги озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан қўлланилади. Тақиқ расман душанба куни кучга кирган бўлса-да, реклама саноати октябрь ойидан бери ушбу чекловларга ихтиёрий равишда амал қилиб келган, деб хабар берди The Guardian.
Бу аллақачон реклама мазмунига таъсир қилган: Буюк Британияда анъанавий пудинглар ва ширинликлар ўрнига мева ва сабзавотлардан иборат биринчи рождество рекламалари чиқарилди. Шу билан бирга, илгари соғлом деб ҳисобланган баъзи маҳсулотлар, жумладан, “ҳар қандай турдаги сендвичлар”, брецеллар ва одатда “қуруқ нонушталар” растасида сотиладиган барча маҳсулотлар ҳам чеклов қўлланилган егуликлар қаторидан ўрин олди.
Янги қоидалар болаларнинг йиллик калория истеъмолини 7,2 миллиардгача, болаларда семириб кетиш ҳолатларини 20 000 га камайтириши ва охир-оқибат соғлиқни сақлаш тизими харажатларини тахминан 2 миллиард фунт стерлингга тежаши кутилмоқда. Агентликнинг таъкидлашича, Англиядаги бошланғич мактаблардаги болаларнинг 22,1 фоизи ортиқча вазнли ёки семириб кетган ва ўқишни тамомлаш арафасида бу кўрсаткич 35,8 фоизга кўтарилади, деб хабар берди kommersant.ru.