Wales Online нашри маълумотига кўра, 12 ва ундан катта ёшдаги барча саёҳатчилар тўлиқ эмланган бўлсада, ҳукуматнинг янги чоралари жорий этилиши билан коронавирусга қарши тест (ПТСР) топширишлари керак бўлади.

Тест Буюк Британияга кетишдан икки кун олдин, хусусий тест провайдерлари ёрдамида амалга оширилиши лозим. Шу билан бирга, Британия расмийлари мамлакатга келганлар учун мажбурий карантинга эҳтиёж йўқлиги ҳақида келишиб олди.

Саёҳат қилиш шундоқ ҳам қўшимча тўловларсиз қиммат. Бизга Буюк Британияга келишдан олдин синовлар таклиф қилинмоқда. Virgin Atlantic веб-сайтига кўра, АҚШда тестларнинг ҳар бири 200 доллар туради. Бу ҳолат энди биз саёҳат қилишга муваффақ бўлмаслигимизни англатади, деди икки фарзанди билан таътилни Нью-Йоркда ўтказишни режалаштирган маҳаллий фуқаро Аннет Митчелл.

Айни пайтда Буюк Британияда янги штаммнинг тасдиқланган 336 ҳолати мавжуд. Соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жовид омикрон штамми Англиянинг кўплаб ҳудудларида аҳолига тарқалаётганини маълум қилди. Янги штаммнинг тасдиқланган барча ҳолатларидан 261 таси Англияда, 71 таси Шотландияда ва 4 таси Уэлсда кузатилган, Шимолий Ирландияда эса ҳалигача бу инфекция аниқланмади.

Буюк Британия кўплаб Африка давлатларидан қилинаётган саёҳатга чеклов жорий қилди ва Нигерия Қизил рўйхатдаги 11-давлатга айланди. Англияда аниқланган камида 21 та янги ҳолат Африка мамлакатларидан амалга оширилган қатновлар билан боғлиқ.