Маданият кунлари доирасида Ўзбекистоннинг бой маданий ва илмий меросини, санъатини, туристик салоҳиятини халқаро майдонда, хусусан, араб-мусулмон дунёсида кенг тарғиб қилиш, республикада барча жабҳаларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан халқаро ҳамжамиятни яқиндан таништириш мақсадида Ўзбек миллий таомлари, либослари ва ҳунармандлик маҳсулотларининг кўргазмаси намойиш этилди.
Қолаверса, ўзбек ва жаҳон миллий мусиқалари, опера ва замонавий эстрада йўналишларидан таркиб топган концерт дастури тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.