Бешинчи марта ўтказилаётган ушбу кўргазма Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, буюк мусаввир Камолиддин Беҳзодга бағишланган бўлиб, унда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ёш ўқитувчилар, талабалари, битирувчиларининг ижод намуналари томошабинлар эътиборига ҳавола этилган.
Экспозицияда ижодкорларнинг «Наврўз», «Алишер Навоий ва Камолиддин Беҳзод», «Пахта йиғим-терими», «Менинг оилам», Шарафиддин Али Яздийнинг «Зафарнома» асарига ишланган миниатюра, «Заҳириддин Муҳаммад Бобур» ва бошқа қатор ижодий ишларга кенг ўрин берилган.
Кўргазма жорий йилнинг 12 мартигача давом этади.
Ҳасан Абдуназаров