Хусусан,  360 та ҳолатда ичимлик ва оқова сув тизимларига ноқонуний уланиш, 342 та ҳолатда ичимлик сув қудуқлари рухсатсиз қазилиши, 130 та ҳолатда сув ҳисобининг юритилмагани, 470 та  авария ҳолати ҳамда 35 та ўрнатилган ҳисоблагичга шикаст етказиш ва пломбалар узилиши ҳолати кузатилган.

Шунингдек, жами 1 727 та техник шартлар ўрганилиб, 62 тасида қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди. 160 та истеъмолчига 442,7 млн. сўм қўшимча тўлов ҳамда 517 та  жами 808,6 млн. сўмлик маъмурий жарималар расмийлаштирилди. 2022 йилнинг 1 июнь кунига қадар 3 429 та бюджет ташкилотида 650 турдаги камчилик аниқланиб, мазкур ҳолатлар бўйича 173 та  жами 287,2 млн. сўм маъмурий жарималар қўлланилди.