Бугун «CAFA Nations Cup 2023» халқаро турнирига қуръа ташланди. Маросим Тошкент вақти билан соат 14:00 да Душанбе шаҳрида бўлиб ўтди.

Унда 7та терма жамоа иштирок этди (Уммон терма жамоаси меҳмон жамоа сифатида таклиф этилган).

Жамоалар ФИФА рейтинги асосида 4 та саватчага ажратилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1-саватчадан ўрин олди.

«CAFA Nations Cup 2023» халқаро турнирига қуръа натижалари қуйидагича:

Гуруҳлар:

«А» гуруҳи

Ўзбекистон
Тожикистон
Туркманистон
Уммон

«Б» гуруҳи

Қирғиз Р.
Эрон
Афғонистон

Баҳслар жорий йилнинг 10-17 июнга қадар Тошкент ва Бишкек шаҳрларида бўлиб ўтади