Бугун Ўзбекистон терма жамоаси “CAFA NATIONS CUP” турнирининг иккинчи турида майдонга тушади.

Рақиб — Туркманистон терма жамоаси. Учрашув соат 20:30 да “Бунёдкор” стадионида старт олади. 

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец соғлиғи билан юзага келган муаммолар сабабли “CAFA Nations Cup 2023” турнирининг Туркманистонга қарши учрашувида қатнаша олмайди. Унинг ўрнига терма жамоамизни ёрдамчи мураббий Алеш Чеҳ бошқариб боради. 

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз биринчи турда Ўмонга қарши майдонга тушиб, рақибларини 3:0 ҳисобида таслим этганди.