BYD автомобилларининг (PHEV) моделлари уланувчи гибрид электр транспорт воситалари, истеъмолчи тадқиқотлар учун прототип сифатида тақдим этилди.
Ўзбекистонда янги энергия манбаларида автомобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилганлиги сабабли иштирокчилар ўртасида визуал танишув ва тест-драйвдан синовидан ўтган моделлар, айнан қандай жиҳати билан ёққани ёки ёқмагани сабабларини ўрганишга қаратилган сўровнома ўтказилади.
Сўровномадан олинган маълумотлар Ўзбекистондаги автомобилларни оммавий ишлаб чиқаришга тайёрлаш жараёнида керакли ўзгартиришларни киритишда қўл келади.