Бу ҳақда CBS телеканали хавфсизлик идораларидаги манбаларга таяниб хабар берди.
Унга кўра, баъзи жасадлар қирғоққа чиқиб қолган, бошқалари эса сув остидан топилган. Мутахассисларнинг фикрича, ҳозирда қурбонларнинг барча қолдиқлари топилган ва уларни фюзеляж бўлакларидан хавфсиз олиб чиқиш мумкин.
Манбанинг таъкидлашича, ҳалок бўлганлар самолётнинг ғаввослар етиб боролмаётган дум қисмида ҳам бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, American Airlines компаниясининг Bombardier CRJ700 самолёти Вашингтондаги Рейган миллий аэропорти яқинида Sikorsky H-60 Black Hawk ҳарбий вертолёти билан тўқнашиб кетганидан кейин Потомак дарёсига қулаб тушган эди. Фавқулодда хизматлар эҳтимол воқеадан сўнг омон қолганлар қолмаганлигини маълум қилди, деб хабар беради report.az.