Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Ушбу истеъмолчилар кешбек суммаларини банк карталарига ўтказиб олиши мумкин.

Камчиликлар бартараф этилгани ҳисобига бугун яна 2 млрд сўмга яқин кешбек тўлаб берилади.

Кешбек жорий этилгандан бошлаб истеъмолчиларга тўланган кешбек суммаси 1,7 трлн сўмдан ошди.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан  солиқ ҳисоботлари топширилиши, ҳисоботлардаги камчиликлар тузатилиши, солиқ қарздорлиги камайтирилиши инобатга олиниб қолган кешбек суммалари автоматик тарзда тасдиқлаб борилади.