«Санэпидқўмита» бундай пайтда қандай ҳаракатланиш кераклиги тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, чангли ҳавода қуйидаги чора-тадбирларни кўришни тавсия қилинган:

  • Кўчага иложи борича камроқ чиқиш;
  • Ишга, ўқишга, харид учун кўчага чиққанда тиббий ниқоб тақиш ва ҳар 2 соатда алмаштириш;
  • Кўчадан уйга қайтгач душ қабул қилиш (соч ва юз-кўзларни яхшилаб ювиш);
  • Калит, кўзойнак, телефон ва сумкани намланган салфетка билан яхшилаб артиш;
  • Кўчага кийиб чиққан кийимларни ювиш;
  • Устки кийимларни (костюм, плаш, пальто ва бошқалар) маска таққан ҳолда ташқарида яхшилаб қоқиш;
  • Ним таъсир этувчи тузли сув билан томоқ ва бурунларни тез-тез чайиш;
  • Кўпроқ суюқлик (илиқ) ичиш, иложи бўлса кўк чой, наъматак дамламасини ичиш;
  • Ёғли, қовурилган, дудланган, тузланган, шўр, аччиқ таомларни чеклаш;
  • Суюқ сабзавотли таомлар, сут ва сут маҳсулотлари (қатиқ, кефир ва бошқалар), кўкатларни истеъмол қилиш.
  • Чангни кўп тўпланишини олдини олиш ва уйни ҳамда юзаларни тўғри тозалаш керак:
  • Уй, ишхона ва машина эшиклари ва деразаларини зич ёпиш;
  • Чанг йиғилиши мумкин бўлган ҳамма нарсаларни чанг юткич ёрдамида тозалаш керак (гилам, юмшоқ мебель, юмшоқ ўйинчоқлар ва бошқалар). Юмшоқ мебелни қоқишдан аввал усти намланган латта билан ўралиши тавсия этилади.
  • Чанг йиғилиши мумкин бўлган барча юзаларни (пол, шкаф, ишчи юзалар ва бошқалар) кун давомида бир неча марта намланган латта билан яхшилаб артиш керак;
  • Оёқ кийимларини эшик олдида қолдириш ва имкон қадар тезроқ ювиб қўйиш керак;
  • Хона ҳавоси оптимал намлигини таъминлаш: ҳўл сочиқларни хоналарга осиш, каттароқ сиғимли идишларга сув солиб қўйиш.

Нафас йўли сурункали касалликлари бор юртдошларимизга чангли ҳавода ташқарига чиқмаслик тавсия қилинди.