2020 йил 1 сентябрда ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Фарғона шаҳар Ш.Рашидов кўчасида 24 ёшли аёл фарзандининг нархини 1 500 доллар миқдорида белгилаб, келишилган пулдан 500 долларни олаётган вақтида ушланган ҳамда ундан ўрнатилган тартибда кимёвий ишлов берилган пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Она аталмиш ушбу фуқаро мазкур жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.