Жорий йил 25-29 март кунлари Ширин шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактабида 2007-2008 ва 2009-2010 йилларда туғилган ёшлар (ўғил болалар) ўртасида спортнинг бокс туридан БЎСМ очиқ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.
Ушбу спорт мусобақада Республикамиздан жами 140 нафар чарм қўлқоп усталари йиғилди. Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Фарғона, Наманган, Жиззах ҳамда Сирдарё вилояти жамоалари иштирок этдилар.
Мусобақада 2007-2008 йилларда туғилганлар 33, 35, 37, 38, 40, 43, 46, 49, 52, 55, 59, 61 ва 70+ кг вазндаги боксчилар, 2009-2010 йилларда туғилган спортчилар 26, 28, 30, 32, 34, 36, 38, 40, 42, 44, 50, 52, 55+кг вазндаги спортчилар йиғилдилар.
Якуний натижалар бўйича ҳар бир вазнда ғолиб ўринлар соҳиблари сараланди.
Муросасиз ва қизиқарли жангларга бой бўлган ушбу мусобақа етишиб келаётган ёш авлодни яна бир бор имтиҳондан ўтказди. Умумжамоа ҳисобида 1-ўрин Ширин шаҳри жамоаси, 2-ўрин Жиззах вилояти жамоаси, 3-ўрин Янгиер шаҳар жамоаларига насиб этди.
Мусобақа натижасига кўра ғолибликни қўлга киритган спортчилар ва уларнинг устозлари Ширин шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ва Ширин шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг I-II-III даражали дипломлари ва Ширин шаҳар Ички ишлар бўлими ҳамда шаҳар Давлат солиқ бўлими томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар, деб хабар беради Ширин шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.