Хусусан, делегация вакиллари жорий йил 30 август куни Чеченистон Республикасининг Грозний шаҳрига етиб бордилар. Делегация аъзолари Чеченистон Давлат Университетида таҳсил олаётган талабалар билан учрашишди.
Учрашув давомида делегациянинг университетда Ўзбекистон маданият кунларини ўтказиш, турли тадбирларни биргаликда ташкиллаштириш бўйича таклифлари маъқулланди. Демак, Чеченистон Давлат университетида ўзбек маданиятини улуғловчи, у ердаги ватандошларимизда ғурур ҳиссини уйғотувчи гўзал тадбирлар бўлиб ўтади. Бу эса ватандошларимиз баробарида бизни ҳам бирдек қувонтиради.