Тошкент вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ходимлари олдиндан олган тезкор маълумотга асосан, юртимизга ўтиш учун "С.Нажимов" чегара божхона постига фуқаро бошқарувида кириб келган “HYUNDAI GRAND STAREX” русумли бўлган автотранспорт воситасига ортилган “курьерлик жўнатмалари” холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.
Текширув жараёнида автотранспорт воситасида хорижда ишлаб чиқарилган, йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган товарлар орасига яширилган, қиймати салкам 3 млрд сўмлик жами 104 комплект тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди. Ҳозир ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади Тошкент вилояти божхона бошқармаси тарқатган хабарда
Маълумот учун эслатиб ўтиш жоиз: жисмоний шахслар халқаро курьерлик жўнатмаларида 1 чоракда 1000 АҚШ доллари қийматидаги товарларни божсиз қабул қилиб олиши мумкин.