7 та жамоа иштирок этган турнир финалида мамлакат чегара қўшинлари ҳамда Миллий гвардия Тошкент вилояти бўлими ўзаро куч синашди. Қизғин ва муросасиз кечган ўйинда чегара қўшинлари жамоаси 6:3 ҳисобида рақибларидан устун келиб, кўчма “Президент кубоги”ни қўлга киритди.
Мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган чавандозлар кубок, диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, полонинг тарихий ватани Буюк Британия ҳисобланади.
От спорти турлари, жумладан, улоқ-кўпкари юртимизда қадимдан мавжуд бўлсада, замонавий спорт тури сифатида от полоси нисбатан яқин-яқиндан ривожлана бошлади.
2018 йилда Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида поло ўйнаш учун энг қулай бўлган поло-пони ва қорабайир отларини кўпайтириш ва етиштириш бўйича янги замонавий мажмуалар очилди. 2020 йилда Ўзбекистонда От поло федерацияси ташкил этилди.
Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 5 августдаги "Ўзбекистонда йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури тўғрисида"ги қарори билан мамлакатимизда от полоси спортини оммалаштириш вазифалари белгилаб берилди.