Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.

Шу йилнинг 20 июль куни боланинг онаси Д.Ж. фарзанди (2011 йилда туғилган) Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги дўконда харид қилганда QR-кодли чек сўрагани учун сотувчи болани ҳақоратлаб, бир неча бор унинг юзига урганини, сотувчига қонуний чора кўришни сўраб Болалар омбудсманига мурожаат қилган.

Болалар омбудсмани мурожаатга асосан ҳолат бўйича ўрганиш ишларини олиб борди.

Олиб борилган терговга қадар текширув давомида Гулистон шаҳридаги савдо дўкони сотувчиси З.A. (эркак киши) жамоат жойида сўкиниб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик содир қилган хатти-ҳаракатлари учун МЖтКнинг 183 моддаси (Майда безорилик) билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилиб, иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судига юборилди.