Тадбиркор Шоҳида Қутлимуротова шахсий маблағлари ҳисобидан қурган замонавий, барча қулайликларга эга боғча маҳалланинг эллик нафар жажжи болажонлари учун эндиликда энг севимли тарбия ва таълим маскани бўлади. Мазкур ММТда тўртта янги иш ўрни яратилди.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, бугунги кунда туманда юз ва ҳатто юз эллик ўринли нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда.
Рўзимбой Ҳасан,
“Янги Ўзбекистон” мухбири.