“Обод маҳалла” давлат дастури доирасида маҳаллада ўтган даврда бир қатор ободонлаштириш ишлари амалга оширилди,  электр таъминоти тизими янгиланди, ичимлик суви қувурлари ётқизилди. Шунингдек, бир қатор савдо ва маиший хизмат шохобчалари фойдаланишга топширилди.

Айниқса, 220 ўринли мактабгача таълим ташкилотининг янги биносига таъмал тоши қўйилгани маҳалла аҳлини хурсанд қилди.

Лойиҳа қиймати 6 миллиард сўмни ташкил қиладиган, барча қулайликларга эга замонавий ММТ йил охиригача қуриб, фойдаланишга топширилади.

                                                     Рўзимбой ҲАСАН,

                                                “Янги Ўзбекистон” мухбири