Хоразмнинг энг чекка тумани ҳисобланмиш Гурланда ана шундай йирик спорт мажмуаси қурилмоқда. 1,5 гектар майдонни эгаллайдиган ёпиқ мажмуа ишга тушгач, футбол, волейбол, баскетбол, оғир атлетика, бадиий гимнастика, бадминтон, теннис каби спортнинг 14 та тури билан бир вақтнинг ўзида 600 нафар ёшлар шуғулланиши мумкин.
Қиймати 24 миллиард сўмни ташкил қиладиган мажмуани “Лойиҳа қурилиш люкс” хусусий корхонаси қурувчилари бунёд қилишяпти.
Эътиборлиси, ушбу мажмуа катталиги жиҳатдан вилоятда иккинчи иншоотдир. Ҳозирги кунда ана шундай йирик спорт мажмуаси вилоят марказида фаолият кўрсатмоқда.
Янги спорт мажмуаси спортнинг бир қатор турлари бўйича вилоят, республика ва халқаро турнирларни ўтказишга ҳам мўлжалланган.
Рўзимбой ҲАСАН,
“Янги Ўзбекистон” мухбири