Асли тадбиркор бўлган бу инсон Президентимизнинг Хоразмга ташрифи доирасида аҳоли билан бевосита мулоқоти вақтида боқувчисини йўқотган болажонларни ўз қаромоғига олиш истагини билдирганди. Тадбиркорнинг ушбу таклифини оиласи, ота-онаси мамнуният билан қарши олишди.

Мардон Қурёзовнинг “Оилавий болалар уйи” 5 нафар болажонни ўз фарзандларидай қабул қилди.

Янги меҳр маскани очилишида иштирок этган ҳокимлик вакиллари, нуронийлар  қўлларини дуога очиб, мазкур оилада яшайдиган болажонларга бахт-саодат тиладилар.

                                                       Рўзимбой Ҳасан,

                                         «Янги Ўзбекистон» мухбири