Куни кеча Зангиота БЎСМнинг очиқ спорт мажмуасида енгил атлетика бўйича мусобақа ташкил этилди. Мазкур мусобақада мактаб ўқувчилари ҳамда маҳалларда яшовчи ёш ўғил-қизлар иштирок этди. Мусобақада қатнашган 100 дан ортиқ иштирокчининг 40 нафари қиз бола.
Мусобақа иштирокчилари узунликка сакраш, 100 метр масофага югуриш, 1000 метрга кросс, 3000 метрга югуриш йўналишларида баҳс олиб борди. Мусобақа шиддатли ва баҳсларга бой ўтди.
Мусобақа якунида РОПЗК директори А.Мамадалиев сўзга чиқиб, мусобақа кўтаринки руҳда ўтгани, мусобақадан мурод соғлом турмуш тарзини оммага кенг татбиқ қилиш, ёшларни спортга бўлган муҳаббат туйғусини уйғотиш ҳамда ўсиб келаётган спортчиларни селекция йўли орқали саралаб олиб, улардан келажакда Осиё чемпиони, Жаҳон чемпиони ва Олимпия чемпионлари етиштириш экани ҳақида гапирди.
Якунда ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.