Ушбу маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон терма жамоасига йўллаган табрикларини Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.
Шунингдек, тантанали маросим доирасида Президентимизнинг Фармонларига биноан ўсмирлар терма жамоаси футболчилари ва бош мураббийига Давлат мукофотлари ҳамда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобиллар топширилди.