«Вице-премьер Милутин Симович раҳбарлигида ўтказилган NKT йиғилишида фуқаролари Черногорияга кириши мумкин бўлган мамлакатлар рўйхати янгиланган. Шундай экан, энди Россия ва Озарбайжон фуқароларига Черногория ҳудудига қўшимча шартларсиз кириш мумкин бўлади», — деб хабар берган Ҳукумат манбасида.

Шундай қилиб, Россия ва Озарбайжон эпидемиологик хавфсиз давлатлар «яшил рўйхат»га киритилади.

Шуни таъкидлаймизки, Monstat республика статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2019 йилда Черногориянинг индивидуал жойлашув объектларида 1,35 миллион киши дам олган. Бунда 29,1 фоизни ташкил этиб, бирини ўринни Россия Федерацияси фуқаролари эгаллаган. Кейинги ўринларни эса 25,3 фоизни ташкил этиб Сербияликлар ва 10,6 фоиздан бўлиб олган Босния ва Герцеговина аҳолиси эгаллаганлар.