Тадбирда қайт этилишича, чет тилини билиш бўйича малака сертификатига эга шахсларга қуйидаги имтиёзлар берилмоқда:

 а) камида В2 даражадаги сертификатга эга шахсларга олийгоҳларга кириш имтиҳонларида чет тили бўйича максимал балл берилади;

 б) чет тили фани ўқитувчиларига уларнинг малака сертификати С1 даражасига 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама тўланмоқда;

 в) камида С1 даражадаги сертификатга эга чет тили фани ўқитувчилари навбатдаги аттестациядан озод этилади;

 г) малака сертификатга эга давлат бошқарув идоралари ходимларига 20 фоизгача миқдорда қўшимча ҳар ойлик устама тўланилади.

 Чет тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонлари ҳар ойда барча ҳудудларда ўтказилиб, тўлови 364 500 минг. (1 мартдан олдинги нархи 405 минг сўм эди, бу нарх халқаро имтиҳонлардан 5 баравар арзон).

Бу ўз навбатда, чет тилини билиш бўйича миллий тест тизимига бўлган талабни йилдан йилга ошиб боришига сабаб бўлмоқда.  Мисол учун, 2020 йилда Давлат тест марказига имтиҳон топшириш истагида 1,4 минг нафар талабгор мурожаат қилган бўлса, 2021 йилда уларнинг сони қарийб 8 минг нафарга етган.

 Шунга кўра, Давлат тест маркази томонидан чет тили бўйича малака сертификатини беришга оид давлат хизматларини соддалаштириш, уларни кўрсатишда бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этишга қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг “Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” 2022 йил 16 феваралдақарори қабул қилинди.

 Ушбу қарорна мувофиқ, 2022 йил 1 мартдан бошлаб чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишда қуйидаги тартиб жорий этилди:

 а) талабгор тест синовларида қатнашиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиш имконияти яратилди. Бунда, Давлат тест маркази томонидан талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилди.

 б) ариза беришда талабгордан 3,5 х 4,5 см ўлчамли фотосуратни ҳамда давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини талаб қилиш амалиёти бекор қилинди.

 в) имтиҳон ўтказиладиган кунларни олдиндан белгиланди ҳамда талабгорга олдиндан имтиҳон кунини мустақил танлаш ҳуқуқи берилди.

 г) тест синовлари жараёнида баҳоланадиган кўникмалар сони биттага қисқартирилди, жумладан талабгорларнинг “лексика ва грамматика” кўникмасини алоҳида баҳолаш тартиби бекор қилинди.

 Халқаро имтиҳон тизимларида (IELTS, TOEFL, Cambridge Assessment) кўникмаларни баҳолашда “лексика ва грамматика” кўникмалар алоҳида баҳоланмайди. “Лексика ва грамматика” кўникмаси “ёзиш” ва “гапириш” кўникмаларига сингдирилган ҳолда баҳоланади.

 д) тест синовлари натижаларини эълон қилиш муддати 3 ҳафтадан 1 ҳафтагача қисқартирилди.

 е) малака сертификати QR-код қўйган ҳолда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида талабгорга юборилиши йўлга қўйилди.

 Аввалги тартибга мувофиқ малака сертификати қатъий ҳисобот юритиладиган бланкларда тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 1 ҳафта муддатда шахсан талабгорга берилар эди.