«UzAuto Motors» ушбу ҳолат юзасидан изоҳ бераркан, шу каби вазиятлар мавжудлигини тан олади.
Изоҳда компания кунига 250-300 дона Chevrolet Lacetti автомобилини ишлаб чиқаришини таъкидлайди.
"Бу автомобилларни яримўтказгич деталининг йўқлиги сабабли ўз эгаларига топширолмаймиз. Автомобил тайёр, аммо биргина деталнинг йўқлиги қайсидир тизимнинг ишламаслигига сабаб бўлади. Масалан – хавфсизлик ёстиқчалари.
«UzAuto Motors» ушбу детални олиши биланоқ уни автомобилларга ўрнатади ва харидорга топширади. Бу тайёр, аммо сотиб бўлмайдиган автомобиллар заводдаги тайёр маҳсулот учун ажратилган жойни тўлдириб бўлишди.
Шу сабаб «UzAuto Motors» «Ўздонмаҳсулот» билан автомобилларни корхона ҳудудида вақтинча сақлаш тўғрисида шартнома тузди», дейилади изоҳда.